Fussilat surasi, 17-oyat

41:17

وَأَمَّا ثَمُودُ فَهَدَيۡنَٰهُمۡ فَٱسۡتَحَبُّواْ ٱلۡعَمَىٰ عَلَى ٱلۡهُدَىٰ فَأَخَذَتۡهُمۡ صَٰعِقَةُ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡهُونِ بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ١٧

Аммо Самуд бўлса, бас, Биз уларни ҳидоят қилдик. Улар эса, ҳидоятдан кўра кўрликни афзал кўрдилар. Бас, касб қилган нарсалари туфайли уларни хорлик азоби чақмоғи урди.

Tafsir

Солиҳнинг қавми Самудга келсак, уларга ҳидоят берган эдик. Ўзлари ҳидоятдан кўра кўрликни танладилар. Бас, уларни қилган қилмишлари, куфру исёнлари туфайли хор қилгувчи азоб яшини урди.