Fussilat surasi, 16-oyat

41:16

فَأَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ رِيحٗا صَرۡصَرٗا فِيٓ أَيَّامٖ نَّحِسَاتٖ لِّنُذِيقَهُمۡ عَذَابَ ٱلۡخِزۡيِ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَخۡزَىٰۖ وَهُمۡ لَا يُنصَرُونَ ١٦

Бас, Биз устларига шумлик кунларида сорсор шамолини юбордик. Буни уларга ҳаёти дунёнинг хорлик азобини тоттириш учун қилдик. Албатта, охират азоби хор қилгувчироқдир ва уларга нусрат берилмас. 5

Izohlar

5 («Шумлик кунлари» яъни, ёмонлик кунлари деб оятда Од қавми устига бало шамоли келган кунлар айтилмоқда. У ўта совуқ ва қаттиқ шамол бўлиб, теккан жойини куйдириб кетади.)

Tafsir

Уларга дунё ҳаётидаги хорлик азобини тоттириб қўйиш учун бир кунни улар учун бехосият қилиб, у кунда устларига даҳшатли бўронни юбордик. Уларни кутиб турган охират азоби бундан-да хор қилгувчироқдир. У пайтда улар ўзларини азобдан қутқариб қоладиган бирон ҳимоячини топа олмай қоладилар.