Fatir surasi, 27-oyat

35:27

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦ ثَمَرَٰتٖ مُّخۡتَلِفًا أَلۡوَٰنُهَاۚ وَمِنَ ٱلۡجِبَالِ جُدَدُۢ بِيضٞ وَحُمۡرٞ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهَا وَغَرَابِيبُ سُودٞ ٢٧

Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан ҳам йўл-йўл, оқ ҳамда қизилнинг турли рангларини ва қоп-қораларини чиқардик.

Tafsir

Эй Пайғамбар, кўмадингизмики, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдирди. Бас, у билан дарахтларни суғориб, қизил, яшил, сариқ ва бошқа турли хил рангдаги меваларни чиқардик. Яна тоғлардан оқ йўллар, қизил йўллар, қоп-қора йўллар бор.