Fatir surasi, 26-oyat

35:26

ثُمَّ أَخَذۡتُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْۖ فَكَيۡفَ كَانَ نَكِيرِ ٢٦

Сўнгра, куфр келтирганларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди?!

Tafsir

Шунда ҳам улар пайғамбарларига ишонмасдан, Аллоҳга ва пайғамбарларга куфр келтирдилар. Кейин кофирларни ҳалок айладим. Эй Пайғамбар, фикр қилинг! Уларни инкор қилганим қандай бўлди?!