وَمِنَ ٱلنَّاسِ وَٱلدَّوَآبِّ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مُخۡتَلِفٌ أَلۡوَٰنُهُۥ كَذَٰلِكَۗ إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰٓؤُاْۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ ٢٨
Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азийз ва ўта мағфиратли Зотдир. 14
Izohlar
14 (Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.)
Tafsir
Одамлар, жониворлар ҳамда туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли хил ранглилари бор. Олимлар Аллоҳнинг буюклигини қўпроқ ҳис этадилар ва У Зотдан кўпроқ қўрқадилар. Чунки улар Алоҳнинг сифатларини, шариатини ва қудратига далолат қиладиган ишларни яхши биладилар. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиздир ва тавба қилган бандасини кечирадиган Мағфиратлидир.