Fatir surasi, 25-oyat

35:25

وَإِن يُكَذِّبُوكَ فَقَدۡ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ جَآءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ وَبِٱلزُّبُرِ وَبِٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُنِيرِ ٢٥

Агар сени ёлғончи қилсалар, бас, батаҳқиқ, улардан олдин ўтганлар ҳам ёлғончи қилганлар. Ҳолбуки, Пайғамбарлари уларга равшан мўъжизалар, саҳифалар ва нурли китоб келтирган эдилар. 13

Izohlar

13 (Сени ҳам, ўтган пайғамбарларни ҳам инкор этишга кофирларнинг ҳақлари йўқ эди. Ўша пайғамбарлар ўзларининг ҳақ пайғамбар эканликлари тасдиғи сифатида Аллоҳ томонидан равшан, очиқ-ойдин мўъжизалар кўрсатган эдилар. Баъзилари илоҳий китоб даражасига етмаган саҳифалар, баъзилари нурли китоб келтирган эди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилаётган биринчи пайғамбар эмассиз. Од, Самуд ва Лут қавми каби олдинги умматлар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Уларга пайғамбарлари ўзларининг ҳақ эканига далолат қилувчи ёрқин далилларни ҳамда саҳифаларни ва нурли Китобни олиб келгандилар. Фикр юрита олган одам фикр юритиб, ўшалардан пайғамбарнинг ҳақ эканини билиб олаверади.