Fa idha 'azamta fatawakkal 'alallah

Tarjima: Uzbek Translation - Muhammad Sadiq

فَبِمَا رَحۡمَةٖ مِّنَ ٱللَّهِ لِنتَ لَهُمۡۖ وَلَوۡ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ ٱلۡقَلۡبِ لَٱنفَضُّواْ مِنۡ حَوۡلِكَۖ فَٱعۡفُ عَنۡهُمۡ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لَهُمۡ وَشَاوِرۡهُمۡ فِي ٱلۡأَمۡرِۖ فَإِذَا عَزَمۡتَ فَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ ١٥٩

Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир. 68

Izohlar

68 (Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда — кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса ҳам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳнинг буюк раҳмати билан саҳобаларингизга нисбатан гўзал хулқли, хушмуомала бўлдингиз. Агар гапингизда ҳам, амалингизда ҳам қўпол, дағал, тошбағир бўлганингизда ҳаммаси атрофингиздан тирқираб кетарди. Шундай экан, уларнинг сизга нисбатан қилаётган айбу нуқсонларини кечириб юборинг ва уларга мағфират тиланг. Машварат зарур бўлган ўринларда уларнинг фикрларини сўранг. Машваратдан сўнг аниқ бир қарорга келгач, Аллоҳга таваккал қилиб, олға юраверинг. Аллоҳ таваккал қилувчиларни яхши кўради, уларни қўллаб-қувватлайди, уларга муваффақият ато этади.

Al-Imran surasini to'liq o'qing

Savollar

Fa idha 'azamta fatawakkal 'alallah Qur'onning qayerida?

Fa idha 'azamta fatawakkal 'alallah Al-Imran surasi tarkibida (3:159).