وَكَذَٰلِكَ مَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ فِي قَرۡيَةٖ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَآ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّقۡتَدُونَ ٢٣
Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анавилар ҳақни тан олмай, унга қарши ота-боболарига тақлид қилишларини далил қилганларидек, сиздан олдин бирон шаҳарга бирон пайғамбарни юборган бўлсак, у ернинг катталари, раҳбарлари, бойлари: "Биз ота-боболаримизни бир миллат ва дин устида топганмиз ва биз уларнинг изидан бораверамиз", деганлар. Хуллас, бу иш янгилик эмас.