بَلۡ قَالُوٓاْ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّهۡتَدُونَ ٢٢
Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан (эргашиб) ҳидоят топгувчидирмиз», дедилар.
Tafsir
Йўқ, уларга ҳеч қандай китоб берилмаган. Уларнинг ҳужжати кўр тақлиддан ўзга нарса эмас. Айтадиларки, олдинги ота-боболаримизни бир дин, бир миллат ўлароқ танидик. Улар бут-санамларга ибодат қилардилар. Бас, биз ҳам уларнинг изидан бораверамиз.