وَمِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ مَن يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَيَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ قُرُبَٰتٍ عِندَ ٱللَّهِ وَصَلَوَٰتِ ٱلرَّسُولِۚ أَلَآ إِنَّهَا قُرۡبَةٞ لَّهُمۡۚ سَيُدۡخِلُهُمُ ٱللَّهُ فِي رَحۡمَتِهِۦٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٩٩
Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда инфоқ қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Расулнинг дуосига мушарраф этиш воситаси деб биладиганлари ҳам бор. Билсинларки, албатта, ўша нарсалар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига киритадир. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир. 58
Izohlar
58 (Бу оятда васфлари келган аъробийлар мухлис, мўмин-мусулмон аъробийлардир. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган саодатманд кишилардир.)
Tafsir
Саҳройилар орасида Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонадиган, Аллоҳ йўлида қилган инфоқ-эҳсонини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуо қилиши ва улар учун истиғфор айтишига эриштирадиган восита, деб биладилар. Огоҳ бўлсинларки, Аллоҳ йўлида қилган эҳсонлари ва Пайғамбарнинг улар ҳаққига дуо қилиши уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган, қурбат ҳосил қиладиган бир ишдир. Унинг савобини яқинда кўрадилар. Аллоҳ уларни Ўзининг кенг раҳматига олур. Раҳматки, У Зотнинг мағфират қилиши ва Ўз ҳимоясига олиши ҳам ўша раҳмат ичра дохилдир. Аллоҳ тавба қилган бандасини Қечиргувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир.