At-Tawbah surasi, 83-oyat

9:83

فَإِن رَّجَعَكَ ٱللَّهُ إِلَىٰ طَآئِفَةٖ مِّنۡهُمۡ فَٱسۡتَـٔۡذَنُوكَ لِلۡخُرُوجِ فَقُل لَّن تَخۡرُجُواْ مَعِيَ أَبَدٗا وَلَن تُقَٰتِلُواْ مَعِيَ عَدُوًّاۖ إِنَّكُمۡ رَضِيتُم بِٱلۡقُعُودِ أَوَّلَ مَرَّةٖ فَٱقۡعُدُواْ مَعَ ٱلۡخَٰلِفِينَ ٨٣

Бас, Аллоҳ сени улардан бир тоифасига қайтарса-ю, улар сендан (урушга) чиқишга изн сўрасалар: «Мен билан ҳеч қачон чиқмайсизлар ва мен билан бирга ҳеч қачон жанг қилмайсизлар, сизлар биринчи мартада ўтиришга рози бўлдингиз, бас, ортда қолувчилар билан ўтираверинглар», – деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, агар Аллоҳ сизни ўша мунофиқлардан бир тоифасига қайтарса ва улар сиз билан бошқа бир ғазотга чиқишга изн сўрасалар, уларга айтингки: "Эй мунофиқлар, жазойингиз шуки, энди ҳеч қачон мен билан Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқмайсизлар. Сизлардан содир бўлиши мумкин бўлган бузғунчиликлардан эҳтиёт бўлиш шуни тақозо этади. Сизлар аввал-бошда Табук ғазотига чиқмасдан, уйда қолишга рози бўлган эдинглар. Энди ҳам жангдан қолиб, касаллар, аёллар ва болаларга қўшилиб, уйингларда ўтираверинглар".