وَلَا تُصَلِّ عَلَىٰٓ أَحَدٖ مِّنۡهُم مَّاتَ أَبَدٗا وَلَا تَقُمۡ عَلَىٰ قَبۡرِهِۦٓۖ إِنَّهُمۡ كَفَرُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَمَاتُواْ وَهُمۡ فَٰسِقُونَ ٨٤
Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки, улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар. 48
Izohlar
48 (Чунки, жаноза намозини ўқиш, бировнинг қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмаслар.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, мунофиқлардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг жанозасини ўқиманг ва қабри устида дуо қилиб, мағфират сўраб турманг! Чунки улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига куфр келтирдилар ва фосиқ ҳолларида, Аллоҳга итоатсизлик қилган ҳолларида ўлдилар. Бундай ҳолда ўлим топган кимсага жаноза ҳам ўқилмайди, унинг ҳаққига дуо ҳам қилинмайди.