فَلۡيَضۡحَكُواْ قَلِيلٗا وَلۡيَبۡكُواْ كَثِيرٗا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ٨٢
Бас, қилган касблари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар. 47
Izohlar
47 (Улар бу дунёда қанча кўп кулсалар ҳам оз бўлади, охиратда кўп йиғлашлари турган гап.)
Tafsir
Бас, анави жиҳоддан қолган мунофиқлар касб қилган кофирликлари, гуноҳлари ва маъсиятларига жазо тарзида мана шу фоний дунёдаги ҳаётларида оз кулиб, боқий охиратдаги ҳаётларида кўп йиғласинлар.