At-Tawbah surasi, 51-oyat

9:51

قُل لَّن يُصِيبَنَآ إِلَّا مَا كَتَبَ ٱللَّهُ لَنَا هُوَ مَوۡلَىٰنَاۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٥١

Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», – деб айт. 31

Izohlar

31 (Яъни, бизга нима етса ҳам, Аллоҳдан етади. Аллоҳ таоло бизга нимани битган бўлса, ўшани кўрамиз.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мунофиқларга айтинг: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйганигина етади. У Зот бизнинг хожамиздир ва нажоткоримиздир. Биз ҳамма ишларимизда Унга суянамиз. Мўминлар ҳамма ишларини ёлғиз У Зотга топшириб қўядилар. У Зот мўминлар учун кифоядир ва нақадар яхши Вакилдир".