At-Tawbah surasi, 52-oyat

9:52

قُلۡ هَلۡ تَرَبَّصُونَ بِنَآ إِلَّآ إِحۡدَى ٱلۡحُسۡنَيَيۡنِۖ وَنَحۡنُ نَتَرَبَّصُ بِكُمۡ أَن يُصِيبَكُمُ ٱللَّهُ بِعَذَابٖ مِّنۡ عِندِهِۦٓ أَوۡ بِأَيۡدِينَاۖ فَتَرَبَّصُوٓاْ إِنَّا مَعَكُم مُّتَرَبِّصُونَ ٥٢

Сен: «Сиз биз учун фақат икки яхшиликдан бирини кутмоқдасиз, холос. Биз эса, Аллоҳ сизни Ўз ҳузурида бўладиган ёки бизнинг қўлимиздан етадиган азобга дучор қилишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчилармиз», – деб айт. 32

Izohlar

32 (Жиҳодга бормай қолган мунофиқлар жиҳодга кетган мусулмонлар учун икки нарсадан бирини кутадилар, холос. Ўша икки нарса ҳам мусулмон учун яхшиликдир. Улардан бири — мусулмон инсоннинг олий мақсади — Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиб шаҳид бўлишдир. Иккинчиси эса — урушда ғолиб келишдир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизлар биз учун икки яхшиликнинг бири содир бўлишини кутмоқдасизлар. Ё ғалаба ва ё шаҳидлик. Биз эса сизларга Аллоҳ Ўз тарафидан ёки бизнинг қўлимиз билан ўлим ва асирлик каби бир азоб, ҳалокат юборишини кутмоқдамиз. Сизлар бизнинг оқибатимизни кутаверинглар. Биз ҳам сизларнинг оқибатингизни кутаверамиз".