إِن تُصِبۡكَ حَسَنَةٞ تَسُؤۡهُمۡۖ وَإِن تُصِبۡكَ مُصِيبَةٞ يَقُولُواْ قَدۡ أَخَذۡنَآ أَمۡرَنَا مِن قَبۡلُ وَيَتَوَلَّواْ وَّهُمۡ فَرِحُونَ ٥٠
Агар сенга яхшилик етса, уларни хафа қиладир. Агар сенга мусийбат етса: «Олдиндан ишнинг олдини олган эдик», – деб хурсанд бўлиб юз ўгириб кетарлар. 30
Izohlar
30 (Аҳли Исломга етган яхшилик мунофиқлар учун мусибатдир. Аммо аҳли Исломга мусибат етса, мунофиқлар хурсанд бўладилар. Яхшиям уларга қўшилмаганимиз, уларнинг гапига кирмай, ишнинг олдини олган эканмиз, соғ-саломат қолдик, дейишади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизга хурсанд қиладиган ғалаба, ўлжа каби бирон неъмат етса, хафа бўлиб кетадилар. Қийинчилик, ғаним ғалабаси каби бирон мусибат етганда эса: "Ўзимизни эҳтиёт қилиб, урушга чиқмай тўғри иш қилдик, мана улар ўлдирилдилар, асирга тушдилар", дейишиб, хурсанд бўлиб уйларига қайтадилар.