At-Tawbah surasi, 49-oyat

9:49

وَمِنۡهُم مَّن يَقُولُ ٱئۡذَن لِّي وَلَا تَفۡتِنِّيٓۚ أَلَا فِي ٱلۡفِتۡنَةِ سَقَطُواْۗ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةُۢ بِٱلۡكَٰفِرِينَ ٤٩

Улардан: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир. 29

Izohlar

29 (Ушбу ояти кариманинг сабаби нузули ҳақида Муҳаммад ибн Исҳоқ қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом бир куни жангга ҳозирлик кўриб (Табук жангига) Жадд ибн Қайсга: «Эй Жадд, Бани Асфарга (яъни, румликларга) қарши курашга тайёрмисан?» дедилар. У бўлса: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга изн бер, мени фитнага солма. Мен Бани Асфар (сариқлар)нинг хотинларини кўрсам, чидай олмайман, деб қўрқаман», деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом ундан юз ўгирдилар ва: «Сенга изн бердим», дедилар.)

Tafsir

Мунофиқлардан бири турли баҳоналарни кўрсатиб: "Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, менга жиҳоддан қолишга рухсат бер, ўзинг билан бирга чиқишга мажбур қилма, токи, душманларим Рум аёллари фитнаси туфайли бирон гуноҳга йўлиқмай", дейди. Огоҳ бўлингизким, улар ўзлари ўйлаган фитнадан кўра каттароқ фитнага, мунофиқлик фитнасига, жиҳоддан қолиш фитнасига йўлиқдилар. Қиёмат куни жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир. Ҳеч бири ундан қочиб қутула олмас, қочишга йўл ҳам тополмас.