At-Tawbah surasi, 125-oyat

9:125

وَأَمَّا ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَتۡهُمۡ رِجۡسًا إِلَىٰ رِجۡسِهِمۡ وَمَاتُواْ وَهُمۡ كَٰفِرُونَ ١٢٥

Аммо, қалбларида касали борларнинг ифлосликлари устига ифлослик зиёда қилди ва улар кофир ҳолларида ўлурлар. 74

Izohlar

74 (Албатта, қалбларида касали борлардан мурод мунофиқлардир, «ифлослик»дан мурод эса мунофиқликларидир.)

Tafsir

Қуръондан ҳукм ва қиссаларнинг нозил бўлиши мунофиқларнинг нифоқига нифоқ қўшди. Ваҳий қанча кўп нозил бўлса, уларнинг марази шунча кўп ортиб бораверди. Чунки улар ҳар бир нозил қилинган ваҳийга шубҳа билан қарадилар ва кофир ҳолларида ўлдилар.