At-Tawbah surasi, 124-oyat

9:124

وَإِذَا مَآ أُنزِلَتۡ سُورَةٞ فَمِنۡهُم مَّن يَقُولُ أَيُّكُمۡ زَادَتۡهُ هَٰذِهِۦٓ إِيمَٰنٗاۚ فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فَزَادَتۡهُمۡ إِيمَٰنٗا وَهُمۡ يَسۡتَبۡشِرُونَ ١٢٤

Улардан, бирон сура нозил қилинган вақтда: «Бу сиздан кимнинг иймонини зиёда қилди?» – дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шоду хуррам бўлдилар. 73

Izohlar

73 (Қуръони Каримдан бир сура нозил бўлиши жуда катта ҳодиса бўлган. Аммо мунофиқлар учун бу улкан ҳодиса истеҳзо ва масхара учун фурсат ҳисобланади. Улар сиртдан ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиш учун уринадилар, аммо иймон ва Ислом тақозосидаги ишлар ўртага чиққанда ўзларини ким эканликларини фош қилиб қўйишади. Улар нозил бўлган сура бировнинг иймонини зиёда ҳам қиладими, деган истеҳзони бошқача қилиб айтадилар. Ҳа, Қуръон, унинг оятлари мўминларнинг иймонини зиёда қилади. Улар ўша иймонлари ва унинг зиёдалиги туфайли икки дунёда шоду хуррам бўлурлар. Қалби касал мунофиқларга эса бошқача таъсир қилади.)

Tafsir

Пайғамбар алайҳиссаломга бирон сура нозил қилинганда мунофиқлардан айримлари мазах, масхара қилиб: "Муҳаммадга нозил қилинган бу сура қайси бирингизнинг иймонини зиёда қилди?", дейдилар. Бу сура Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбарини тасдиқ этган зотларнинг иймонини зиёда қилди ва улар ваҳий тушганидан хурсанд бўлдилар. Чунки улар ваҳийда ўзларининг бу дунёлари учун ҳам, охиратлари учун фойда борлигини биладилар.