أَوَلَا يَرَوۡنَ أَنَّهُمۡ يُفۡتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٖ مَّرَّةً أَوۡ مَرَّتَيۡنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمۡ يَذَّكَّرُونَ ١٢٦
Улар ҳар йили бир ёки икки марта фитна қилинаётганларига қарамасларми? Шунда ҳам на тавба қилмаслар ва на эсламаслар. 75
Izohlar
75 (Ҳар йили уларнинг ҳаётида бир ёки икки марта синовли ишлар, касалликми, бошқа мусибатми бўлиб ўтади. Аслида ўша ҳодисалар уларнинг кўзини очиши керак. Лекин улар бу нарсаларга ибрат кўзи билан қарамайдилар.)
Tafsir
Мунофиқлар ҳар йили бир-икки марта сирлари очилиб, шарманда бўлаётганларини кўрмайдиларми? Шу ишларни Аллоҳ қилаётганини била туриб, на куфридан тавба қиляптилар, на мунофиқлигидан тийиляптилар ва на шу ишлар Аллоҳ тарафидан бўлаётганидан ибрат оляптилар.