لَا يَزَالُ بُنۡيَٰنُهُمُ ٱلَّذِي بَنَوۡاْ رِيبَةٗ فِي قُلُوبِهِمۡ إِلَّآ أَن تَقَطَّعَ قُلُوبُهُمۡۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ١١٠
Барпо қилган бинолари қалбларида шак-шубҳа ҳолида бардавом қоладир. Магар қалблар қиймаланиб кетсагина, шак-шубҳа қолмас. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир.
Tafsir
Уларнинг қурган масжидлари дилларидаги шак-шубҳа ва мунофиқлик тарзида қолаверади. То юраклари ёрилиб ўлгунларича ёки қилич билан ўлдирилгунларича шундай давом этаверадилар. Аллоҳ бандаларининг амалларини билгувчи, уларга жазо ёки мукофот беришда ҳикмат билан ҳукм қилгувчи Зотдир.