أَفَمَنۡ أَسَّسَ بُنۡيَٰنَهُۥ عَلَىٰ تَقۡوَىٰ مِنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَٰنٍ خَيۡرٌ أَم مَّنۡ أَسَّسَ بُنۡيَٰنَهُۥ عَلَىٰ شَفَا جُرُفٍ هَارٖ فَٱنۡهَارَ بِهِۦ فِي نَارِ جَهَنَّمَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ١٠٩
Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
Tafsir
Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила амалга ошадиган тақво ҳамда эзгу ишларни кўп қилиш ила эришиладиган Аллоҳ ризоси асосига бино қурган инсон билан мусулмонларга зиён етказиш, куфрни авж олдириш, мўминлар орасига тафриқа солиш мақсадида бино қурган одам тенгми? Улар ҳеч қачон тенг бўла олмайдилар. Биринчи бино ўта мустаҳкам бўлиб, ҳеч қачон қуламайди. Иккинчиси эса емирилаётган жар ёқасига қурилган бинодирки, тез орада қурувчининг ўзи ҳам биносига қўшилиб жаҳаннам оловига қулайди. Аллоҳ куфру нифоқ ила ўзига ўзи зулм қилганларга тавфиқ бермайди.