At-Tawbah surasi, 106-oyat

9:106

وَءَاخَرُونَ مُرۡجَوۡنَ لِأَمۡرِ ٱللَّهِ إِمَّا يُعَذِّبُهُمۡ وَإِمَّا يَتُوبُ عَلَيۡهِمۡۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ١٠٦

Ва Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар бор. Уларни ёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир. 61

Izohlar

61 (Уламоларимиз бу тоифадаги одамлар мазкур оят нозил бўлган пайтда уч киши, яъни Ҳилол ибн Умаййа, Каъб ибн Молик ва Мирор ибн ар-Робийълар эди, дейдилар. Улар мунофиқ эмас, балки чин мусулмон бўлганлар, лекин хато қилиб, Табук ғазотига бормай қолганлар. Сўнгра афсус-надомат қилганлар-у, аммо Абу Лубоба ва унинг шерикларига қўшилиб, ўзларини масжид устунига боғламаганлар. Абу Лубоба ва унинг шерикларининг тавбалари қабул қилинди, гуноҳлари кечирилди. Аммо бу уч кишининг амри Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилинди. Хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа, тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларини кечиради.)

Tafsir

Табук ғазотига узрсиз чиқмаган яна бошқалар ҳам борки, уларнинг иши Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола. Ўзи истаганича ҳукм қилади. Тавба қилмасалар жазолаши ҳам, тавба қилсалар кечириши ҳам мумкин. Аллоҳ ким жазога, ким кечирилишга лойиқ эканини жуда яхши билади. У шариатини ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир. Улар Мирора ибн Рабиъ, Каъб ибн Молик ва Ҳилол ибн Умайялардир.