At-Tawbah surasi, 101-oyat

9:101

وَمِمَّنۡ حَوۡلَكُم مِّنَ ٱلۡأَعۡرَابِ مُنَٰفِقُونَۖ وَمِنۡ أَهۡلِ ٱلۡمَدِينَةِ مَرَدُواْ عَلَى ٱلنِّفَاقِ لَا تَعۡلَمُهُمۡۖ نَحۡنُ نَعۡلَمُهُمۡۚ سَنُعَذِّبُهُم مَّرَّتَيۡنِ ثُمَّ يُرَدُّونَ إِلَىٰ عَذَابٍ عَظِيمٖ ١٠١

Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сен уларни билмассан, уларни Биз билармиз. Албатта, уларни икки марта азоблармиз. Сўнгра, улкан азобга қайтарилурлар. 59

Izohlar

59 (Ушбу ояти каримада аъробийларнинг ва аҳли Мадинанинг алоҳида мунофиқлари, сийқаси чиққан мунофиқлари ҳақида сўз кетмоқда. Шу даражада сийқаси чиққанки, усталигидан, ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом ҳам уларнинг мунофиқ эканликларини билмайдилар. Мунофиқлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади.)

Tafsir

Мадина атрофидаги саҳройи мунофиқлар ҳам, Мадиналик мунофиқлар ҳам мунофиқликларида қаттиқ туриб олдилар. Эй Пайғамбар, сиз уларни билмайсиз. Уларни фақат Аллоҳ билади ва яқинда икки карра азоблайди. Биринчиси шу дунёда. Уларнинг мунофиқлиги фош бўлади, ўзлари ўлдириладилар ё асир олинадилар. Иккинчиси охиратда. Олдин қабр азобига йўлиқадилар. Кейин эса Қиёматда дўзахнинг энг тубига отиладилар.