At-Tawbah surasi, 100-oyat

9:100

وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلۡأَوَّلُونَ مِنَ ٱلۡمُهَٰجِرِينَ وَٱلۡأَنصَارِ وَٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوهُم بِإِحۡسَٰنٖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي تَحۡتَهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ ١٠٠

Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир.

Tafsir

Ўз диёридан, ватанидан Аллоҳ сари ҳижрат қилган муҳожирлар бўладими, Пайғамбар алайҳиссаломни қўллаб-қувватлаган ансорлар бўладими, шу иккисига эътиқодда, гап-сўзда ва амалда қойиллатиб эргашган кейингилар бўладими, ҳаялламай, ўз вақтида шошиб иймонга келганлардан Аллоҳ рози бўлиб, тоат-ибодатларини қабул қилди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Чунки Аллоҳ уларга улуғ ажр-савоб ато этиб, қасрлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Улар жаннатларда абадий қолурлар. Ҳақиқий нажот, муваффақият мана шудир.