At-Tawbah surasi, 102-oyat

9:102

وَءَاخَرُونَ ٱعۡتَرَفُواْ بِذُنُوبِهِمۡ خَلَطُواْ عَمَلٗا صَٰلِحٗا وَءَاخَرَ سَيِّئًا عَسَى ٱللَّهُ أَن يَتُوبَ عَلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ ١٠٢

Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар: улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир. 60

Izohlar

60 (Ушбу оят тушишига сабаб бўлганлар Табук урушига бормай қолиб, сўнгра ўз ишларидан афсус-надомат қилиб тавба этган кишилардир. Улар ғазотдан қолиб жуда ёмон иш қилган, аммо чин кўнгилдан афсусланишлари яхши ишдир. Энди бундай кишиларнинг ишлари Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилинади.)

Tafsir

Мадина аҳлидан яна бир қавм ҳам бор. Улар ҳам узрсиз жиҳоддан қолганлар ва гуноҳларига иқрор бўлганлар. Ёлғондан баҳоналар тўқимаганлар. Улар Аллоҳга итоат қилиш, шариатини маҳкам ушлаш, жиҳод қилиш каби бурунги яхши амалларини ёмон амалга аралаштириб юборганлар. Улар Аллоҳдан кечиришини умид қиладилар. Аллоҳ тавба қилган бандаларини кечирадиган, уларга Меҳрибон Зотдир.