Ash-Shura surasi, 48-oyat

42:48

فَإِنۡ أَعۡرَضُواْ فَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ عَلَيۡهِمۡ حَفِيظًاۖ إِنۡ عَلَيۡكَ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُۗ وَإِنَّآ إِذَآ أَذَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِنَّا رَحۡمَةٗ فَرِحَ بِهَاۖ وَإِن تُصِبۡهُمۡ سَيِّئَةُۢ بِمَا قَدَّمَتۡ أَيۡدِيهِمۡ فَإِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ كَفُورٞ ٤٨

Агар улар юз ўгирсалар, бас, биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат (ваҳийни) етказиш бор, холос. Албатта, биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон куфрони неъмат қилур. 16

Izohlar

16 (Яхшилик етганда ҳаддан ошганидек, ёмонлик етганда ҳам ўзини тўғри тута ололмайди, куфрони неъмат қилади. Аслида эса, яхшилик етса, инсон шукр қилиб, ёмонлик етса, сабр этиши лозим. Унга нимаики етса, Аллоҳдандир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, агар сиз буюрган ишларни бажаришдан бош тортсалар, бас, Биз сизни уларнинг ҳар бир ишини назорат қилиб турадиган қўриқчи қилиб юбормаганмиз. Сизнинг вазифангиз етказиб қўйиш, холос. Ҳисоб-китобни эса Аллоҳнинг Ўзи қилиб олади. Биз инсонга марҳамат кўрсатиб, уни соғлик, бойлик каби биронта неъмат билан сийласак, хурсанд бўлади. Ўзи қилган гуноҳи туфайли унга бир мусибат етганда эса у табиатан нонкўр, ношукрдир ва Аллоҳнинг қадаридан норозидир.