وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن وَلِيّٖ مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَتَرَى ٱلظَّٰلِمِينَ لَمَّا رَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَ يَقُولُونَ هَلۡ إِلَىٰ مَرَدّٖ مِّن سَبِيلٖ ٤٤
Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга У зотдан ўзга ҳеч бир валий бўлмас. Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоғларида: «(Ортга) қайтишга ҳеч бир йўл бормикан?» – дерлар.
Tafsir
Аллоҳ кимни ҳидоятдан маҳрум айлаб, ҳақ йўлдан оздириб қўйган бўлса, унга ишини ўнглаб қўядиган бирон дўст топилмас. Куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларни кўрасизки, Қиёмат куни азобни ўз кўзлари билан кўрган пайтларида: "Дунёга қайтиб, тавба қилиб олишнинг бирон йўли бормикин", деб қоладилар.