وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ ٤٣
Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу мардлик ишларидандир. 14
Izohlar
14 (Яна тавозуъ ила иш кўришга даъват. Яна сабр қилишга даъват. Яна кечиримли бўлишга даъват. Яхшилар сифати бўлган ушбу сифатларга такрор-такрор даъват бежиз эмас. Аввало, бу ишларни амалга ошириш осон эмас. Қолаверса, яхши сифатларга қанча тарғиб қилинса, шунча оз.)
Tafsir
Ким бошқаларнинг озорларига сабр қилиб, кечириб юборса ва бу иши ўзига ҳам, жамиятга ҳам фойда келтирса, бас, у мардлик қилибди. Бундай мардлик ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Бу мақомга буюк насибадорларгина ноил бўладилар.