۞ وَلَوۡ بَسَطَ ٱللَّهُ ٱلرِّزۡقَ لِعِبَادِهِۦ لَبَغَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَٰكِن يُنَزِّلُ بِقَدَرٖ مَّا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ بِعِبَادِهِۦ خَبِيرُۢ بَصِيرٞ ٢٧
Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширади. Албатта, у Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўрувчидир.
Tafsir
Агар Аллоҳ ҳамма бандаларига ризқни мўл қилиб қўйганида ер юзида ҳадларидан ошиб, зулму зўравонлик қилган бўлардилар. Лекин Аллоҳ ризқни Ўзи истаган миқдорда кенг ва танг қилиб туширади. У бандаларининг аҳволидан Хабардор ва уларни кўриб тургувчи Зотдир. У Зотнинг беришида ҳам, бермаслигида ҳам бир ҳикмат бор.