وَهُوَ ٱلَّذِي يُنَزِّلُ ٱلۡغَيۡثَ مِنۢ بَعۡدِ مَا قَنَطُواْ وَيَنشُرُ رَحۡمَتَهُۥۚ وَهُوَ ٱلۡوَلِيُّ ٱلۡحَمِيدُ ٢٨
У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган Зотдир.
Tafsir
У шундай Зотки, банлари умидларини узиб турган пайтларида осмондан ёмғир ёғдиради ва уни кенг қилиб тарқатади. Шу билан ердан ўсимликлар униб чиқади. У бандаларининг ишларини бошқариб турадиган, ҳар доим мақтовга лойиқ Зотдир.