يَسۡتَعۡجِلُ بِهَا ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِهَاۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مُشۡفِقُونَ مِنۡهَا وَيَعۡلَمُونَ أَنَّهَا ٱلۡحَقُّۗ أَلَآ إِنَّ ٱلَّذِينَ يُمَارُونَ فِي ٱلسَّاعَةِ لَفِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٍ ١٨
У(қиёмат)га иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашини истайдилар, иймон келтирганлар эса, ундан қўрқувчидирлар, зотан, унинг шубҳасиз ҳақ эканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, соат(қиёмат) ҳақида шубҳа қилгувчилар йироқ залолатдадирлар.
Tafsir
Қиёматга ишонмайдиганлар унинг тезроқ келишини талаб қиладилар. Чунки улар ҳисоб-китобга ҳам, жазо ё мукофотга ҳам ишонмайдилар. Аллоҳга иймон келтирганлар эса Қиёматдан қўрқадилар. Чунки унинг ҳақ эканини аниқ биладилар. Огоҳ бўлингизким, Қиёмат ҳақида талашиб-тортишадиганлар, у ҳақда шубҳа-гумон туғдирмоқчи бўлганлар қаттиқ адашиб, ҳақиқатдан анча узоққа кетиб қолганлардир.