Ash-Shu'ara surasi, 208-oyat

26:208

وَمَآ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ ٢٠٨

Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.

Tafsir

Қайси бир умматни ҳалок этган бўлсак, унга олдин бир пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб, уларни ҳалокатдан огоҳлантирдик.