أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا نَسُوقُ ٱلۡمَآءَ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلۡجُرُزِ فَنُخۡرِجُ بِهِۦ زَرۡعٗا تَأۡكُلُ مِنۡهُ أَنۡعَٰمُهُمۡ وَأَنفُسُهُمۡۚ أَفَلَا يُبۡصِرُونَ ٢٧
Бизнинг сувни қуруқ ерга ҳайдаб, у билан чорвалари ва ўзлари ейдиган зироатни чиқаришимизни билмайдиларми?! Ахир, кўрмайдиларми?!
Tafsir
Қайта тирилишни ёлғон деяётган анави бадбахтлар Бизнинг қуруқ ерга сув ҳайдаб, шу билан уларнинг ўзлари ҳам, туялари, сигирлари, қўйлари ҳам озуқаланадиган ўсимликларни чиқариб қўйганимизни кўрмайдиларми? Кўзларини очмайдиларми? Қуруқ ерга жон ато этган Зот ўликларни қайта тирилтира олади.