أَوَلَمۡ يَهۡدِ لَهُمۡ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ يَمۡشُونَ فِي مَسَٰكِنِهِمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٍۚ أَفَلَا يَسۡمَعُونَ ٢٦
Ўзларидан олдин ўтган, масканларида юриб турган қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилганимиз уларни ҳидоятга бошламадими?! Албатта, бунда оят-белгилар бордир. Эшитмайдиларми?!
Tafsir
Кўрмаяптилармики, улардан олдин қанча авлодларни, умматларни ҳалок этдик? Мана, улар ўшаларнинг уй-жойларида юрибдилар-ку? Ибрат олмайдиларми? Ўша авлодларнинг куфру маъсиятлар туфайли ҳалокатга учрашида Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарлар ҳақ эканига белгилар бор. Шундай экан, Аллоҳнинг оятларига қулоқ солиб, кўзларини очмайдиларми?