As-Saffat surasi, 163-oyat

37:163

إِلَّا مَنۡ هُوَ صَالِ ٱلۡجَحِيمِ ١٦٣

Илло, ким жаҳаннамга киргувчи бўлса.

Tafsir

Аллоҳнинг қазоси ва қадарида кимлар дўзахий бўлсалар, ўшалар бундан мустасно. Зеро, Аллоҳнинг қазоси аниқ бўлади. Улар куфр келтирадилар ва дўзахга кирадилар. Сизлар ва бутларингиз эса бу ишга қодир эмассизлар.