يُرِيدُونَ لِيُطۡفِـُٔواْ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفۡوَٰهِهِمۡ وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَٰفِرُونَ ٨
Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир. 4
Izohlar
4 (Ислом динини йўқ қилиш учун уринувчиларнинг ҳаракати қуёшнинг шуъласини оғиз билан пуфлаб ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди.)
Tafsir
Анави ёлғонга чиқарувчилар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлиб, бузғунчи гаплар айтадилар, ҳақни бўяб кўрсатишга уринадилар. Аллоҳ эса улар ёқтирмасалар-да, Ўз нурини машриқу мағрибга тарқатиб, Ўз сўзини олий қилур.