هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ ٩
У зот Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам.
Tafsir
Аллоҳ шундай Зотки, Муҳаммад алайҳиссаломни Ислом дини ила, эзгуликка чорловчи рушду ҳидоят дини ила, фойдали илм ва солиҳ амал дини ила пайғамбар қилиб юборди. Токи у, гарчи мушриклар ёқтирмасалар-да, ҳамма динлардан ғолиб ва олий бўлсин.