As-Saff surasi, 7-oyat

61:7

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ وَهُوَ يُدۡعَىٰٓ إِلَى ٱلۡإِسۡلَٰمِۚ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ٧

Исломга даъват қилиниб турганида Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми? Ҳолбуки, Аллоҳ золимларни ҳидоятга солмас. 3

Izohlar

3 (Яъни, инсон Исломга даъват қилинса, икки дунёнинг саодатига эриштирувчи динга чақирилса, уни хурсандлик билан қабул қилишнинг ўрнига, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиса, ҳақиқатдан у дунёдаги энг ашаддий золим ҳисобланади. Ундайларнинг Аллоҳ таолога нисбатан тўқиган ёлғонлари турлича бўлади.)

Tafsir

Ислом динига, Аллоҳни бир деб билиш динига чақирилиб турган бир пайтда Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиб, унга ширк келтирадиган ва бутларга ибодат қиладиган кимсадан ҳам золимроқ одам йўқ. Аллоҳ ширку маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларга рушду ҳидоят бермас.