As-Saff surasi, 13-oyat

61:13

وَأُخۡرَىٰ تُحِبُّونَهَاۖ نَصۡرٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَفَتۡحٞ قَرِيبٞۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ١٣

Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер. 5

Izohlar

5 (Ушбу оят Қуръони Каримнинг ғойибдан берган хабарларидан бўлиб, улкан мўъжиза ҳамдир. Чунки у Маккаи Мукаррама фатҳ этилишидан аввал тушган. Бундан бир оз вақтдан кейин Аллоҳ таоло ушбу оятда берган ваъдаси устидан чиқди. Аллоҳнинг ёрдами бўлиб, Макка мусулмонлар қўлига ўтди. Сўнг тезда бутун Арабистон ярим ролига Ислом дини тарқалди.)

Tafsir

Бу тижоратнинг сизлар ёқтирадиган ва шу дунёда содир бўладиган бошқа фойдалари ҳам бор. Аллоҳ душманларингизга қарши жангда сизларни қўллаб-қувватлайди ва сизларга яқинда Маккани фатҳ қилиб беради. Эй Пайғамбар, мўминларга мана шу хушхабарни, бу дунёдаги ғалаба ва охиратдаги жаннат хушхабарини етказинг.