As-Saff surasi, 12-oyat

61:12

يَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡ وَيُدۡخِلۡكُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ وَمَسَٰكِنَ طَيِّبَةٗ فِي جَنَّٰتِ عَدۡنٖۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ ١٢

Гуноҳларингизни кечирур ва сизларни адн жаннатидаги (дарахтлари) остидан анҳорлар оқиб турган боғларга ва яхши масканларга киритур. Бу нарса сиз учун улуғ ютуқдир.

Tafsir

Бу тижоратнинг фойдаси шуки, Аллоҳ гуноҳларингизни кечириб, ўзингизни қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга ва мангу боғлардаги сўлим масканларга киритади. Энг буюк, мислсиз муваффақият мана шу.