يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُونُوٓاْ أَنصَارَ ٱللَّهِ كَمَا قَالَ عِيسَى ٱبۡنُ مَرۡيَمَ لِلۡحَوَارِيِّـۧنَ مَنۡ أَنصَارِيٓ إِلَى ٱللَّهِۖ قَالَ ٱلۡحَوَارِيُّونَ نَحۡنُ أَنصَارُ ٱللَّهِۖ فَـَٔامَنَت طَّآئِفَةٞ مِّنۢ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ وَكَفَرَت طَّآئِفَةٞۖ فَأَيَّدۡنَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ عَلَىٰ عَدُوِّهِمۡ فَأَصۡبَحُواْ ظَٰهِرِينَ ١٤
Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинг! Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: «Ким Аллоҳ учун менинг ёрдамчим(бўлади)?» деганида, ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз», дедилар. Бас, Бани Исроилдан бир тоифа иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирганларни душманлари устидан қўллаб-қувватладик. Ва улар ғолиб бўлдилар. 6
Izohlar
6 (Ҳаворийлар Ийсо алайҳиссаломнинг шогирдлари, у кишига яқин одамлардир. Аллоҳ таоло бу ояти каримада мусулмонларни Ислом динига хизмат қилишга чақирмоқда ва бу хизматни Аллоҳга ёрдамчи бўлиш, деб атамоқда.)
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва У Зотнинг шариатига амал қиладиган зотлар, Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: "Аллоҳ учун ким менинг ёрдамчиларим бўлади", деганида ҳаворийлар: "Биз Аллоҳнинг ёрдамчилармиз", дедилар. Сизлар ҳам худди ўша ҳаворийлардек Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлиб, пайғамбарингиз олиб келган динни қўллаб-қувватланглар. Ўшанда Бани Исроилдан бир тоифа Ийсо алайҳиссаломга иймон келтириб, бошқа бир тоифа куфр келтирганди. Бас, иймон келтирган зотларни қўллаб-қувватлаб, кофирлардан устун қилдик ва улар ғолиб бўлдилар.