Ar-Rum surasi, 32-oyat

30:32

مِنَ ٱلَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمۡ وَكَانُواْ شِيَعٗاۖ كُلُّ حِزۡبِۭ بِمَا لَدَيۡهِمۡ فَرِحُونَ ٣٢

Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир фирқа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан (бўлманг). 15

Izohlar

15 (Мушрикликнинг бир маъноси Аллоҳга шерик келтириш бўлса-да, дунёда мушрикликдан кўп нарса бўлмаса керак. Чунки мушриклар динларида фирқаланиб кетган. Аллоҳ таоло мусулмонларни шулар каби тафриқага тушмасликка амр қилмоқда.)

Tafsir

Динларини парчалаб, бир қисмига иймон келтириб, қолганини инкор қилиб, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб олиб, ҳар бир гуруҳ ўзидаги ботилга, ноҳақликка маст бўлиб, фақат ўзини ҳақ деб билиб, бошқаларни адашганга чиқариб юрганларга ўхшаб қолманглар.