۞ مُنِيبِينَ إِلَيۡهِ وَٱتَّقُوهُ وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٣١
(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, Унга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг.
Tafsir
Аллоҳга қайтиб, гуноҳларингиздан тавба қилинглар. У Зотдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар. Намозни тўкис адо этинглар. Инсон табиатига зид йўлни танлаб, Аллоҳга бошқаларни шерик қилган мушриклардан бўлиб қолманглар.