Ar-Rum surasi, 25-oyat

30:25

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَن تَقُومَ ٱلسَّمَآءُ وَٱلۡأَرۡضُ بِأَمۡرِهِۦۚ ثُمَّ إِذَا دَعَاكُمۡ دَعۡوَةٗ مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ إِذَآ أَنتُمۡ تَخۡرُجُونَ ٢٥

Унинг оят-белгиларидан, осмонлару ер Унинг амри ила туришидир. Сўнгра сизларни бир бор чақирса, ердан ҳаммангиз бирдан чиқарсизлар.

Tafsir

Аллоҳ таолонинг қудрати ва ягоналигига далолат қиладиган белгилардан яна бири шуки, У Зотнинг амри ила само тушиб кетмасдан, ер парчаланиб кетмасдан туради. Кейин Исрофил фаришта Сур карнайини чалиши билан У Зот сизларни ётган ерингиздан чақирганида ҳаммангиз қабрларингиздан ҳисоб ва жазо ёки мукофот учун чиқиб келасизлар.