۞ وَإِن تَعۡجَبۡ فَعَجَبٞ قَوۡلُهُمۡ أَءِذَا كُنَّا تُرَٰبًا أَءِنَّا لَفِي خَلۡقٖ جَدِيدٍۗ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡأَغۡلَٰلُ فِيٓ أَعۡنَاقِهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ ٥
Агар ажабланадиган бўлсанг, уларнинг: «Агар биз тупроқ бўлиб кетсак ҳам, янгидан яратиламизми?!» дейишлари яна ҳам ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Ана ўшалар бўйинлари кишанларда бўладиганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, бирон нарсадан ажаблангингиз келса, уларнинг: "Суякларимиз чириб, тупроқ бўлиб кетганимиздан кейин яна янгитдан яратиламизми?", дея, қайта тирилишни инкор қилишларидан ажабланинг. Улар Парвардигорларига куфр келтириб, У Зотнинг қайта тирилтиришга қодирлигини инкор қилган кимсалардир. Қиёмат куни уларнинг бўйинларида оловдан ясалган кишанлар бўлгай. Улар дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолурлар, бардавом, узлуксиз азобланурлар.