Ar-Ra'd surasi, 6-oyat

13:6

وَيَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلسَّيِّئَةِ قَبۡلَ ٱلۡحَسَنَةِ وَقَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِمُ ٱلۡمَثُلَٰتُۗ وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغۡفِرَةٖ لِّلنَّاسِ عَلَىٰ ظُلۡمِهِمۡۖ وَإِنَّ رَبَّكَ لَشَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ ٦

Улар сендан яхшиликдан аввал ёмонлик келтиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, улардан аввал мисоллар ўтмишдир. Ва, албатта, Роббинг одамларнинг зулмига қарамай, улар учун мағфиратлидир. Ва, албатта, Роббинг иқоби шиддатлидир. 4

Izohlar

4 (Уларга ўхшаган кофир қавмлар кўп ўтган. Улар ҳам буларга ўхшаб пайғамбарларга қарши чиққан ва турли талаблар қўйган эдилар. Оқибатда ҳаммалари ҳалок бўлганлар. Эндигилар аввал ўтган мисоллардан ибрат олсалар, тавба қилсалар, яхши бўлар эди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан тезроқ азоб юборилишини сўрайдилар. Аллоҳ уларга тақдир қилиб қўйган неъматлар тўла берилмасидан олдин келишини истайдилар. Ҳолбуки, олдин ҳам ҳақни тан олмаган умматларга азоб юборилгани ҳақида мисоллар ўтганди. Нега ўшалардан ибрат олмайдилар? Эй Пайғамбар, одамлар золим бўлсалар-да, Парвардигорингиз уларни кечириб юбораверади. Азобни тезлаштирмайди. Тавба қилиб олишларига муҳлат беради. Лекин У тавба қилмасдан, кофирлигида оёқ тираб туриб оладиганлар учун азоби қаттиқ Зотдир.