Ar-Ra'd surasi, 18-oyat

13:18

لِلَّذِينَ ٱسۡتَجَابُواْ لِرَبِّهِمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ وَٱلَّذِينَ لَمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَهُۥ لَوۡ أَنَّ لَهُم مَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا وَمِثۡلَهُۥ مَعَهُۥ لَٱفۡتَدَوۡاْ بِهِۦٓۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ سُوٓءُ ٱلۡحِسَابِ وَمَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ ١٨

Роббиларига ижобат этганларга гўзаллик бордир. Унга ижобат этмаганларга эса, агар ер юзидаги ҳамма нарсалар ва яна шунчасига эга бўлсалар-у, уни фидо қилсалар ҳам, ана ўшаларга ёмон ҳисоб бўлур ва жойлари жаҳаннамдадир. У қандай ҳам ёмон жойдир.

Tafsir

Парвардигорлари тавҳидга, тоатга чақирган пайтда Унга қулоқ солган мўминлар учун гўзал оқибат, жаннат бордир. Тавҳид ва тоатга чақирилганда қулоқ солмаган кофирлар эса... Иттифоқо, ер юзидаги ҳамма мол-мулк ва яна шунча мулк уларники бўлса, ўзларини азобдан қутқариш учун ҳаммасини фидо қилиб юборган бўлардилар. Ҳали улар ҳамма-ҳамма қилган ёмонликларига жавоб берадилар. Улардан жуда ёмон ҳисоб олинади. Уларнинг борар ери жаҳаннамдир. Дўзах нақадар ёмон жойдир.