Ar-Ra'd surasi, 15-oyat

13:15

وَلِلَّهِۤ يَسۡجُدُۤ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ طَوۡعٗا وَكَرۡهٗا وَظِلَٰلُهُم بِٱلۡغُدُوِّ وَٱلۡأٓصَالِ۩ ١٥

Аллоҳга осмонлару ерлардаги кимсалар ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар, эртаю кеч сажда қилурлар. 8

Izohlar

8 («Осмонлардаги кимсалар» фаришталар ва яна уларга ўхшаган-ўхшамаган ёки умуман бошқа махлуқлар бўлиши мумкин. «Ердаги кимсалар» деганда эса, инсонлар ва жинлар тушунилади. Уларнинг ҳаммаси, хоҳласалар ҳам, хоҳламасалар ҳам, Аллоҳ таолога сажда қиладилар, Унга таслимдирлар, У жорий этган қонунларга бўйинсуниб яшайдилар. Нафақат уларнинг жасадлари, балки соялари ҳам Аллоҳнинг амрига эртаю кеч бўйинсунадилар — сажда қиладилар. Бирорта соя ўз эгасининг хоҳишига биноан тушмайди, унинг хоҳлаганича ҳам бўлмайди.)

Tafsir

Осмонлару ердаги ҳамма ёлғиз Аллоҳга сажда қилади, бўйсунади. Бу борада мўмин ҳам, кофир ҳам баробар. Мўмин ўз ихтиёри билан бўйсунса, кофир мажбурий тарзда бўйсунади. Инсонлик табиати ихтиёрий тарзда ҳам бўйсунишини тақозо этади. Аммо у табиатига қулоқ солмайди. Ҳамма махлуқотларнинг эрталаб ёки кечга яқин тушадиган соялари ҳам У Зотга сажда қиладилар.