أَلَآ إِنَّ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ قَدۡ يَعۡلَمُ مَآ أَنتُمۡ عَلَيۡهِ وَيَوۡمَ يُرۡجَعُونَ إِلَيۡهِ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُواْۗ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمُۢ ٦٤
Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши билур. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи Зотдир.
Tafsir
Огоҳ бўлингизким, осмонлару ердаги нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзи яратган. Ўзи бошқаради. Ўзи подшоҳ. Эй одамлар, Аллоҳ сизлар қай аҳволда турганингизни аниқ билади. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Қиёмат куни, ҳамма қайта тирилиб, У Зотнинг ҳузурига қайтганларида шу дунёда қилиб ўтган ишлари ҳақида хабар берур. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Осмонлару ердаги бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.